Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

540-БОБ. МАЖЛИС СОҲИБИ ТОМОН ЁРИБ ЎТИШ

1143. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу пичоқланганида, уни кўтариб ҳовлига олиб борганлар ичида эдим. Бас, у менга:

«Эй биродаримнинг ўғли! Бориб, менга мусийбат етказган кимлигига назар сол . У яна мен билан  бирга кимларга мусийбат етказганини бил», деди.

Мен бориб, унга хабар бериш учун келдим. Қарасам, уй одамга тўла. Мен ёш бола эдим. Уларнинг ораларини ёриб ўтгим келмади. Ўтирдим.

У бировга иш буюрса, албатта, унинг ўзидан хабарни сўрар эди. Қарасам, уни ўраб қўйилган экан.

Шу пайт Каъб келиб: «Аллоҳга қасамки, агар мўминларнинг амири дуо қилса, Аллоҳ Таоло уни боқий қолдирса ва ушбу умматни кўтариши учун уни бу бу ишларни қилгунча кўтарса эди», деди ва ҳаттоки мунофиқларни номлади ҳамда киноя ҳам қилди.

«Гапингизни унга етказайми?» дедим.

«Мен ҳам сени унга етказишинг учун айтяпман», деди.

Шунда мен шижоатланиб, ўрнимдан турдим ва уларнинг елкаларини ёриб ўтиб унинг бош томонига ўтирдим ва:

 «Мени фалон иш билан юборган эдингиз. Сиздан ташқари ўн уч кишига - мусийбат етказибди. Меҳросдан таҳорат қилаётган Кулайб Жаззорга ҳам мусийбат етказибди. Каъб Аллоҳ ила қасам ичиб бундай демоқда», дедим.

Бас, у: «Каъбни чақиринглар!» деди. Уни чақирилди.

«Нима деяпсан?» деди.

У бундай-бундай демоқдаман, деди.

«Йўқ! Аллоҳга қасамки, мен ундай дуо қилмайман. Лекин агар Аллоҳ уни мағфират қилмаса, Умар бадбахт бўлади», деди».

 

1144. Шаъбийдан ривоят қилинади:

«Бир киши Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳузурига келди. Унинг ҳузурида одамлар ўтирган эди. У томон ҳаракат қилганда, уни манъ қилишди. Шунда у:

«Уни ўтказиб юборинглар!» деди.

Ул у зотнинг олдига келиб ўтирди ва:

«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингдан бирор нарса айтиб бер», деди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Мусулмонлар тилидан ва қўлидан саломат бўлган киши мусулмондир. Аллоҳ қайтарган нарсалардан узоқда бўлган киши муҳожирдир», деганларини эшитганман», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио