Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

326-БОБ МАҚТОВ ЭШИТГАН ОДАМ НИМА ДЕЙДИ

761. Адий ибн Артоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирортаси ҳақида мақтов гап айтиладиган бўлса, у: «Аллоҳим! Булар ҳақида айтганларида мени сўроқ қилмагин, улар билмайдиган айбларимни мағфират қилгин!» дер эди».

 

762. Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Абдуллоҳ Абу Масъудга ёки Абу Масъуд Абу Абдуллоҳга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан заъм – тахмин асосида даъво қилиш ҳақида нима эшитгансан?» деди.

«У кишининг қандоқ ҳам ёмон улови», деди».

 

763. Абул Муҳаллабдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Омир:

«Эй Абу Масъуд! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «даъво қилишларича» ҳақида нима деганларни эшитгансан?» деди.

«У зотнинг «У кишининг қандоқ ҳам ёмон улови», деганларини эшитдим ва яна «Мўминни лаънатлаш уни қатл қилиш билан баробар» деганларини эшитдим», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио