757. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн ўлжаларини Жаъронада тақсимлаганларида одамлар бир-бирлари билан туртишиб, у Зотнинг олдиларида издиҳом қилиб юборишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ўз бандаларидан бир бандани бир қавмга расул қилиб юборди. Бас, улар уни ёлғончига чиқарди ва бошини ёришди. Шунда у пешонасиидан қонни арта туриб: «Аллоҳим! Қавмимни мағфират қил, булар билмаслар», деди», дедилар».
Ибн Масъуд айтди: Қараб турсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша одам қилгани каби пешоналарини артаётган эканлар».
|