Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

334-боб. Хуфтон намозидан кейин (бефойда) сўзларни гаплашишнинг кароҳияти ҳақида

Бошқа вақтларда мубоҳ бўлган сўзларни хуфтондан кейин гаплашиш кароҳиятлидир. Аммо бошқа пайтларда ҳаром ёки макруҳ бўлган сўзларни хуфтондан кейин гаплашиш ундан-да қаттиқ ҳаром ва макруҳдир. Хуфтондан кейин гаплашиш жоиз бўлганлари: илм музокара қилиш, солиҳлар ҳикоясини ва яхши ахлоқларга ундовчи суҳбатларни тинглаш ҳамда меҳмон ва ҳожатманд каби кишилар билан сўзлашишдир. Фавқулодда узрли бўлинганда ҳам кароҳияти йўқ. Балки шу айтилган нарсаларни бу пайтда гаплашиш мустаҳабдир. Бу айтилган нарсалар саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлгандир.

 

1745/1. Абу Барзадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  хуфтондан олдин ухлашни ва хуфтондан кейин гапиришни кариҳ кўрардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1746/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳаётларининг охирги пайтида хуфтон намозини ўқиб салом берганларидан кейин: «Бу кеча ҳақида хабар беринглар-чи. Бу кечадан юз йил ўтгандан кейин ҳозир ер юзида мавжуд бўлганларнинг бирортаси тирик қолмайди, деб мен хабар бераман», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ  с.а.в.  хабар берганларидек, охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл Омир ибн Воилдир. Бу зот Расулуллоҳ  с.а.в.  бу сўзни айтганларидан юз йил ўтгандан кейин бир юз ўнинчи йили вафот этганлар. Яъни, Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳижратнинг ўнинчи йилида бу сўзни айтганлар.

 

1747/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир кеча саҳобалар Расулуллоҳни  с.а.в.  (масжиди набавийда) кутиб ўтиришган эди, у зот кечанинг ярмида келиб, уларга хуфтон намозини ўқиб бердилар. Кейин қуйидагича хутба айтдилар: «Огоҳ бўлинг! Албатта одамлар намоз ўқиб бўлиб ором олишмоқда. Сизлар қанча кутган бўлсангиз, ўшанча муддат намозда турган ҳисобланасизлар». Имом Бухорий ривояти.

Фойда: бу икки ҳадисдан хуфтондан кейин яхши сўзларни гаплашиш жоизлиги тушунилади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио