Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

332-боб. «Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени кечир», деб айтишнинг кароҳияти ҳақида (Аллоҳдан бирор нарса сўралаётганда жазм ва қатъият ила сўралади)

1742/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангиз «Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени кечир» ёки «Аллоҳим, агар хоҳласанг, менга раҳм қил», деб айтмасин. Балки жазм ва қатъият билан сўрасин. Чунки Аллоҳ таолони (бир нарса беришга ҳеч ким) мажбурлай олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Муслимнинг ривоятларида «Лекин қасд қилиб, қаттиқ сўрасин. Аллоҳ наздида бирор (хоҳ дунёвий, хоҳ ухровий) нарсанинг каттаси бўлмайди, албатта беради» бўлиб келган.

 

1743/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қачон сизлардан бирингиз дуо қилса, қатъият ила тиласин. «Аллоҳим, агар хоҳласанг, бергин», деб қатъиятсизлик ила сўрамасин. Чунки Аллоҳни (ҳеч ким бир нарса беришга) мажбурлай олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио