Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

330-боб. Узумни арабчада «Ал-Карму» лафзи ила ишлатишнинг кароҳияти ҳақида

1739/1. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Узумни арабчада «Ал-Карму» лафзи ила айтманглар. Чунки «Ал-Карму» лафзи мусулмон, деган маънони англатади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу Муслим ривоятларидаги лафз.

 

Бошқа ривоятда «Ал-Карму» мўминнинг қалбидир, дейилган.

 

Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида: «(Кишилар узумни) ал-Карму, деб айтадилар. «Ал-Карму» эса аслида мўминнинг қалби, деган маънони англатади», дейилган.

 

1740/2. Воил ибн Ҳужрадан р.а. ривоят қилади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Узумни) «Ал-Карму» лафзи ила айтманглар, балки «Ал-Инаб» ва «Ал-Ҳабала» лафзи ила айтинглар», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Фойда: бу ҳадисда узумни «Ал-Карму», деб аташдан ман этилмоқда. Сабаби жоҳилиятда узум мевасидан маст қилувчи шаробни тайёрловчилар мана шундай исмни салбий маънода айтишар эди. Ҳозир ҳам баъзилар шундай айтишади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бундай аташдан қайтармоқдалар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио