1733/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар. Имом Термизий ривояти.
1734/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Фаҳш нарса борки, у шармандалик келтиради. Ҳаё нарса борки, у зийнат келтиради», дедилар. Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
|