1721. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб)нинг ҳузурига кириб: «Эй Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб), сенга нима бўлдики, титраяпсан?» деганларида, Умма Соиб (ёки Умму Мусаййаб): «Иситма сабабли титраяпман. Аллоҳ бу иситманинг баракасини кетказсин», деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. : «Иситма касаллигини сўкманглар. Чунки босқон темир зангини кетказганидек, иситма ҳам одам болаларининг хатосини кетказади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
|