1689/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қайси бир (карвонда) ит ёки қўнғироқ бўлса, уларга раҳмат фаришталари ҳамроҳ бўлишмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1690/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қўнғироқ шайтоннинг карнай ва сурнайларидандир», дедилар. Абу Довуд Имом Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.
|