Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

288-боб. Риёнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга... буюрилган эдилар» (Баййина сураси, 5-оят);

 

«Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара сураси, 264-оят);

 

«(У мунофиқлар) қачон намозга турсалар, дангасалик билан одамлар кўрсин, деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо сураси, 142-оят), деб айтган.

 

1615/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен ҳаммадан кўра шерикдан беҳожатман. Ким бир амални бажариб, унга Мендан бошқани шерик қилса, Мен унинг ўзини ҳам, шерик қилган (амалини) ҳам тарк қиламан», деди». Имом Муслим ривояти.

 

 

1616/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни биринчи ҳукм қилинадиган шахс Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишидир. У кишини олиб келиб Аллоҳ берган неъматларини танитади. Бу киши у нарсаларни танийди. Кейин унга: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Сенинг йўлингда жанг қилиб, ҳаттоки шаҳид бўлдим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон сўзладинг. Лекин сен одамлар жасур, довюрак, дейишлари учун жанг қилдинг. Ҳақиқатда дунё ҳаётида шундай ҳам деб аталдинг», дейди. Сўнгра уни юзи билан судраб олиб келишга буюрилиб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади. Ундан кейин бир киши ҳукм қилинадики, у киши дунё ҳаётида илм ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиб, Қуръон ўқирди. Бу киши ҳам Аллоҳ ҳузурига олиб келинади. Аллоҳ бу кишига ҳам берган неъматларини танитади. У киши ҳам у неъматларни танийди. Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Илм ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатиб, Сенинг йўлингда Қуръон ўқидим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон гапирдинг. Лекин сен одамлар олим, дейишлари учун таълим олиб ва қори, дейишлари учун Қуръон ўқидинг. Ҳақиқатда ҳам дунё ҳаётида бу номларга эга бўлдинг», дейди. Кейин уни юзи билан судраб олиб келишга буюриб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади. Бундан кейин бир киши ҳукм қилинадики, уни Аллоҳ таоло дунё ҳаётида кенг-мўл қилиб, турли мол-дунё ато қилган эди. Бу киши ҳам Аллоҳ ҳузурига олиб келинади. Аллоҳ бу кишига ҳам берган неъматларини танитади. У киши у неъматларни танийди. Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Инфоқ қилинадиган бирорта йўлингни қолдирмасдан барчасида маблағларни инфоқ-эҳсон қилдим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон сўзладинг. Лекин сен буларни одамлар сахий, ҳотамтой, дейишлари учун бажардинг. Ҳақиқатда ҳам дунё ҳаётида бу номларга эга бўлдинг», дейди. Кейин уни юзи билан судраб олиб келишга буюрилиб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1617/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Одамлар бу зотнинг ҳузурларига келиб: «Бизлар бошлиқларимиз ҳузурига кирамиз. Агар у ердан чиқсак, айтган нарсамизнинг хилофини гапирамиз. Яъни, олдиларида мақтаб, чиққанда ёмонлаймиз», дейишганида, Абдуллоҳ ибн Умар р.а.: «Биз бунақа ишларни Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида мунофиқлик, деб ҳисоблар эдик», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1618/4. Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфёндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бирор (яхши) амални одамлар эшитиши ва кўриши учун бажарса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни шарманда қилади. Ким бирор (яхши) амални одамлар назарида мўътабар бўлишини ният қилиб кўрсатса, Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун халойиқ ҳузурида ичида беркитган нарсасини очиб расво қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1619/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмлардан бирини озгина дунё матосига эришиш учун ўрганса, қиёмат кунида жаннат ҳидини ҳидламайди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио