Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

286-боб. Етим молини ейиш таъкидланган ҳаром экани ҳақида

 

Аллоҳ таоло: «Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар» (Нисо сураси, 10-оят);

 

«Етимнинг молига то у вояга етгунча фақат энг чиройли йўл билангина яқинлашингиз» (Анъом сураси, 152-оят);

 

«Яна сиздан етимларнинг (моллари) ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизни) уларнинг (моллари) билан қўшиб юборсангиз (зарари йўқ). Зеро, улар биродарларингиздир. Аллоҳ ким бузғунчи, ким ўнгловчи – ислоҳ қилувчи эканини билади» (Бақара сураси, 220-оят), деб айтган.

 

1613/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Еттита ҳалокатга элтувчи амаллардан сақланинглар», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, улар қайси?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «1. Аллоҳга шерик бор дейиш. 2. Сеҳргарлик. 3. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш. Аммо ҳақ билан бўлса, яъни ҳад, қасос ва шунга ўхшаш нарсаларда зарари йўқ. 4. Судхўрлик орқасидан кун кечириш. 5. Етимнинг молини ейиш. 6. Урушда орқага чекиниш. 7. Ҳеч нарсадан хабари йўқ, покиза, афифа аёлларни (фоҳишаликда) айблаш», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио