Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

264-боб. Бирор киши ёки ҳайвонни лаънатлашнинг ҳаромлиги ҳақида

1550/1. Абу Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок ал-Ансорийдан р.а. ривоят қилинади. (Бу зот Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардан биридир.) Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким қасддан бир нарсага ёлғондан қасам ичиб (бу иш шундоқ бўлса ё бўлмаса) Исломдан бошқа миллатда (яъни, яҳудий, насроний ва ёки мажусий) бўлай, деса, ўша ният қилиб айтган динида бўлади (яъни, Исломдан чиқади). Ким ўз жонига ўзи бирор нарса билан қасд қилса, қиёмат куни ўша нарса билан азоб берилади. Ким бажаришга қодир бўлинмайдиган нарсани назр қилса, уни бажариш лозим эмас. Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш кабидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1551/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Лаънатни кўп айтиш чин мусулмонга лойиқ эмас», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1552/3. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кўп лаънат айтувчи киши қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳлик берувчи ҳам бўлмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти. 

 

1553/4. Самура ибн Жундубдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Аллоҳнинг ғазаби бўлсин ва Аллоҳнинг дўзахи бўлсин, деб сўкишманглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1554/5. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

1555/6. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

1556/7. Имрон ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  сафарларнинг бирида эканликларида ансорийлардан бир аёл туядан аччиқланиб, уни лаънатлади. Буни Расулуллоҳ  с.а.в.  эшитиб: «Бундаги нарсаларни олиб, туяни қолдиринглар, чунки туя лаънатлангандир», дедилар. Имрон р.а.: «Мен у туяни ҳозир кўргандекман. У кишилар орасида юради-ю, аммо унга бирор киши юзланмайди», деб айтганлар. Имом Муслим ривояти.

 

1557/8. Абу Барзадан р.а. ривоят қилинади. Бир жория қиз қавмнинг юки турган туяда эди. Тоғнинг тор жойида у Расулуллоҳни  с.а.в.  кўриб туяга «Тўхта! Аллоҳ сени лаънатласин», деб юборди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу лаънатланган туяни бизга ҳамроҳ қилманг», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Билингки, бу ҳадис мушкул, деб билинади. Аслида бу ҳадисда ишкаллик йўқдир. Яъни, туянинг бирга юришини Расулуллоҳ  с.а.в.  хоҳламаяптилар, холос. Бу ўша туяни сотиш, сўйиш ва минишдан қайтариқ, дегани эмас. Валлоҳу аълам.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио