Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

240-243 боблар. Олди-сотди, олди-берди ва қарз бериш-қарз олишда мулойим бўлиш ҳамда ўлчаш ва тортишда кўпайтириб беришнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни билгувчидир» (Бақара сураси, 215-оят);

                          

«Эй қавмим, ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Одамларнинг нарсаларини уриб қолмангиз ва ерда бузғунчилик билан санқиб юрмангиз» (Ҳуд сураси, 85-оят);

 

«(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай. Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга  ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир. Улар ўзларининг улуғ бир Кунда – барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган қиёмат) Кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?» (Мутаффифун сураси, 1–6-оятлар) деб айтган.

 

1366/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳдан  с.а.в.  қарзини қўполлик билан талаб қилди. Бу нарсани кўриб саҳобалар (уни жазолашга) қасд қилишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қўйинглар, чунки ҳақдор кишининг сўзлашга ҳаққи бор», дедилар. Кейин у зот: «Туяга тенг туя беринглар», деган эдилар, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, унинг туяси каби кичиги йўқ экан, ундан каттаси бор экан, холос», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бераверинглар, сизларнинг яхшиларингиз қарзини чиройли тарзда тўловчиларингиздир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1367/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Олди-сотдида ва қарзни талаб этишда мулойимлик қилган кишига Аллоҳ раҳм этсин», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1368/3. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «қиёмат куни кимни Аллоҳнинг қийинчиликлардан халос этиши хурсанд қилса, қарз берган бўлса, уни тез тўлашга мажбурламасин ёки берган қарзини кечиб юборсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1369/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир киши одамларга қарз бериб юрар эди. Ва ўз яқинларига: «Агар қарздор киши қарзини бера олмаса, ундан олмай кечиб юборгин. Шоядки, Аллоҳ биздан ҳам қилган гуноҳларимизни кечиб юборса», дер экан. Қачонки, у вафот этиб Аллоҳга йўлиққанида, Аллоҳ ҳам унинг гуноҳини кечиб юборди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1370/5. Абу Масъуд ал-Бадрийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан аввал ўтганлардан бир киши ҳисобга чақирилди. Унинг номаи аъмолида бирор яхшилик топилмади. Лекин бу киши ҳаётлик пайтида бадавлат бўлиб, одамларга аралашиб юрарди. Ва ўзига қарашли болаларга қийналиб қолган кишиларнинг қарзидан кечиб юборишни буюрарди. Аллоҳ таоло: «Кечиб юборишга ундан кўра Биз ҳақлимиз. Унинг гуноҳини кечириб юборинглар», деди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1371/6. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Аллоҳ таоло ҳузурига бир бадавлат киши олиб келинди. Аллоҳ таоло унга: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» дейди. (Ҳузайфа р.а. «қиёматда Аллоҳдан ҳеч бир сўзни яширмаслар» оятини ўқидилар.) Бу киши: «Эй Раббим, менга мол-дунёни бердинг. Мен одамлар билан олди-сотди қилар эдим. Одатларимдан бирига кўра, ўзига тўқларга қарз берган бўлсам, мулойим муомала қилар эдим. Агар қийналиб турган кишига қарз берсам, тўлаш учун узоқ муҳлат берар эдим», деди. Шунда Аллоҳ таоло: «Сендан кўра кечиб юборишга Мен ҳақлидирман. Унинг гуноҳини кечириб юборинглар», дейди.

Уқба ибн Омир ва Абу Масъуд Ансорийлар: «Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  оғизларидан мана шундай эшитдик», дейишди (Имом Муслим ривояти).

 

1372/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

1373/8. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу кишидан бир туя сотиб олдилар. Ва пулини кўпайтириб бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1374/9. Абу Савфон Сувайд ибн Қайсдан р.а. ривоят қилинади: «Мен ва Маҳрама Абдий икковимиз Баҳрайн яқинидаги Ҳажар номли шаҳардан кийимлар олиб келдик. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузуримизга келиб иштонларни баҳолашдилар. Менинг бир тарозибоним бор эди. У ҳақ олиш эвазига нарсаларимни тортиб берар эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўша тарозибонимга: «Тортгин ва бироз оғирлатгин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1406/12. Абу Ҳумайд ас-Соъидийдан р.а. ривоят қилинади. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда саловот айтамиз?» дейишганида,  Расулуллоҳ  с.а.в. : «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама баракта ъала Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио