Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

227-боб. Арафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи ҳамда муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи куни рўза тутишнинг фазилати тўғрисида

1249/1. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в.  арафа куни, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида тутилган рўза ҳақида сўрашди. У зот: «Ўтиб кетган ва келаётган йилдаги гуноҳларга каффоратдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Ҳаждаги кишиларга бу кунда рўза тутиш маҳбуб эмас. Чунки талбия, зикр ва дуо қилишдан сусайтириб қўяди.

 

1250/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутдилар. Ва бошқаларни шу куни рўза тутишга буюрдилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

 

1251/3. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в.  муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўзаси ҳақида сўралганида, у зот: «Ўтган йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1252/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Келгуси йилгача ўлмай турсам, албатта муҳаррам ойининг тўққизинчи куни рўзасини тутаман», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио