Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

201-боб. Шом намозининг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиладиган суннат намози ҳақида

Бу бобимизга Ибн Умар р.а. ва Оишалардан р.а.лардан: «Албатта, Расулуллоҳ  с.а.в.  шом намозидан кейин икки ракат суннат намозини ўқир эдилар», деб ривоят қилинган, Мана шу саҳиҳ ҳадис ҳам далилдир.

 

1121/1. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Шомдан олдин икки ракат намози ўқинглар», деб икки марта айтиб, учинчисида: «Хоҳлаган киши ўқисин», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1122/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  кибор саҳобалари шом пайтида масжид устунлари орқасида намоз ўқиш учун шошаётганларини кўрдим. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1123/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Бизлар Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида қуёш ботгандан кейин шом намозидан олдин икки ракат ўқир эдик», деганларида, «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳам буни ўқирмидилар?» деб сўрашди. Шунда Анас р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  бизнинг ўқиганимизни кўрардилар-да, лекин ўқишни буюрмас ва қайтармас эдилар» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1124/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бизлар Мадинада эканимизда агар муаззин шом намозига азон айтса, одамлар устун нарёғида намоз ўқишга шошар ва у ерда икки ракат намоз ўқир эди. Агар мусофир киши масжидга кирадиган бўлса, бу икки ракатни ўқувчилар кўплигидан шом намозининг фарзи ўқиб бўлинибди, деб гумон қилар эди. Имом Муслим ривоятлари.

(Бизнинг Ҳанафия мазҳабида шомнинг фарзидан олдин икки ракат суннат ўқилмайди. Балки фарзидан кейин икки ракат суннат ўқилади. Ҳанафия мазҳабидагилар ҳам бу сўзларига саҳиҳ ҳадислардан далил қилиб келтиришган. – Тарж)

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио