Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фазилатлар китоби. 180-боб Қуръон ўқишнинг фазилати

990/1. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

991/2. Наввос ибн Самъондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилувчилар олиб келинса, Бақара ва Оли Имрон суралари илгарилаб, ўқувчиларига ҳужжатлашишади, яъни шафеъ бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

992/3. Усмон ибн Аффондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

993/4. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

994/5. Абу Мусо ал- Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қуръон ўқувчи мўмин ширин лимонга ўхшайди. Ҳиди ҳам, таъми ҳам яхши. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди. Ҳиди йўғу таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди. Ҳиди яхши, лекин таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ заққум (ғоят аччиқ мева) га ўхшайди. Ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

995/6. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ бу китоб, яъни Қуръон билан баъзи қавмларни юксак даражага ва баъзи қавмларни паст даражага туширади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. (Яъни салафларимизга ўхшаб, Қуръон ўқиб, унга амал қилинса, юксак мақомларга кўтарилади. Лекин акси бўлса, бизларнинг аҳволимизга ўхшаб қолади).

 

996/7. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръон ҳифзи ва илми неъматини берган бўлса, у киши кечасию кундузи уни ўқиса ва амал қилса; 2. Ва бир кишига Аллоҳ мол-дунё берган бўлса, ўша киши мол-дунёсидан кечасию кундузи инфоқ қилса», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

997/8. Баро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти турар эди. Бир булут пайдо бўлиб, у отига яқинлашган эди, оти ҳуркиб кетди. Тонг отганда бу киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу хотиржамлик бўлиб, қачон Қуръони карим (аҳамият ила) ўқилса, ана шу хотиржамлик тушади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

998/9. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

999/10. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

1000/11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга дохил бўлган фурсатда унга: сен дунёда Қуръонни қандоқ тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандоқ дона-дона қилиб, қироат билан ўқиб, юқорига кўтарилгин. Қайси зина устида ёд билган оятларинг тамом бўлса, «Сенга аталган мақом ўшадир», дейилади», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио