178-боб. Сафардан қайтган киши аввал ўз маҳалласидаги масжидда икки ракаат намоз ўқишининг маҳбублиги тўғрисида
987/1. Каъб ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. агар сафардан қайтсалар, аввал масжидда икки ракат намоз ўқирдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.