802/1. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ипак либос кийманглар. Кимки уни дунё ҳаётида кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
803/2. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта, ипакни охиратдан насибаси йўқлар кияди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ривоятларида: «охиратдан насибаси йўқлар кияди», бўлиб келган.
804/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Кимки шу дунёда ипак кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
805/4. Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. ипакни ушлаб, ўнг томонларига ва тиллани ушлаб, чап томонларига қўйдилар-да, кейин: «Албатта, бу иккови умматимнинг эркакларига ҳаромдир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
806/5. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалол қилинди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
807/6. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. тилла ва кумуш идишларда бирор ичимлик ичишдан ва овқат тановул этишдан ҳамда ипак, кимхоб кийишдан ва унинг устида ўтиришдан ман қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
|