Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

119-боб. Кўйлак, унинг енги, иштон ва салланинг қай даражада узун бўлиши ва такаббурлик юзасидан осилтиришнинг ҳаромлиги ҳамда такаббурлик бўлмаганда бунинг макруҳлиги ҳақида

788/1. Асмо бинти Язид ал-Ансорийдан р.а. ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳ  с.а.в.  кўйлакларининг енги билакларигача эди», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

789/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким такаббурлик билан либосини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло назар солмайди», деганларида, Абу Бакр р.а.: «Эй Аллоҳнинг Расули, баъзида иштонимни боғлаб юрмасам, осилиб қолади, бу ҳам кибрданми?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сен буни такаббурлик билан қилувчилардан эмассан», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Муслим буларни баъзисини ривоят қилганлар.

Фойда: Чунки амаллар ниятга қараб бўлади. Ҳукмлар ҳам ният ўзгаришига қараб ўзгаради. Аммо ким мутакаббирлик ниятида кийимини узайтириб юрса, қаттиқ ваъидлар борлиги уқтириляпти.

 

790/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло Қиёмат куни иштонини такаббурлик билан судраб юрувчиларга (раҳмат назари ила) қарамайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

791/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Иштонининг икки тўпиғи пастидан тушган миқдори дўзах ўтидадир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

792/5. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ Қиёмат кунида уларга гапирмайди ва уларни оқламайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир», деб уч бора шу сўзни айтдилар. Шунда Абу Зарр р.а.: «Ҳасрат-надоматда қолгурлар – улар кимлар ўзи?» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кийимларини мутакаббирлик учун узун қилиб киювчилар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон қасамлар билан ўтказувчи кишилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

Муслимнинг бошқа ривоятларида «Иштонини узун қилиб киювчилар» бўлиб келган.

 

793/6. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Иштонини, кўйлагини ва салласини такаббурлик билан судраб юрувчиларга Аллоҳ таоло Қиёмат куни (раҳмат назари ила) қарамайди», дедилар. Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

 

794/7. Абу Журайҳ Жобир ибн Сулаймдан р.а. ривоят қилинади. Бир куни мен бир одамни кўрдим. Одамлар у кишининг раъйи билан иш қилишар эди. «Бу ким?» деб сўрасам, саҳобалар: «Аллоҳнинг Расули», дейишди. Мен у зот ҳузурларига бориб: «Алайкассалом эй Аллоҳнинг Расули», деб икки марта айтсам, у зот: «Алайкассалом», деб айтма. Чунки «алайкассалом» ўликларнинг саломидир. Балки «Ассалому алайка», деб айтгин», дедилар. Мен: «Сиз Аллоҳнинг Расулимисиз?» десам, у зот: «Мен У Аллоҳнинг Расулидирманки, агар сенга бирор зарар етиб, Унга дуо қилсанг, ўша нарсани сендан аритади. Агар очарчилик йили етса Унга дуо қилсанг, мўл-кўлчилик бўлади. Агар чўлу саҳрода уловинг йўқолиб қолиб, Унга дуо қилсанг, уловингни қайтариб беради», дедилар. Мен: «Васият қилинг», десам, у зот: «Бирор кишини сўкма», дедилар. Ўша кундан кейин бирор ҳурни ҳам, қулни ҳам, туяни ҳам, қўйни ҳам сўкмадим. Ва яна у зот: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин. Ҳаттоки биродарингга чеҳрангни очиб гапиришдаги яхшиликни ҳам паст санамагин. Албатта, бу ҳам яхшиликдир. Иштонингни юқори кўтариб юр. Уни болдирингнинг ярмигача, бунга кўнмасанг, икки тўпиғинггача осилтиргин, холос. Иштонни осилтириб юришдан сақлангин. Чунки бу ҳам мутакаббирликдир. Албатта, Аллоҳ таоло мутакаббирни яхши кўрмас. Агар сени бирор киши сўкса ёки сендаги айбларни билиб айбласа, сен ундаги бор нарсалар билан айблама. Ўшанда бу нарсаларнинг гуноҳи ўша кишига бўлади», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

795/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши иштонини осилтириб намоз ўқиди. Расулуллоҳ  с.а.в.  у кишига: «Боргин, таҳорат қилиб келгин», дедилар. У бориб таҳорат қилиб келди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бориб таҳорат қилиб келгин», дедилар. Шунда бошқа бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун таҳорат қилишни буюрдингизу, кейин жим бўлиб қолдингиз?» деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу киши иштонини осилтириб намоз ўқиди. Аллоҳ таоло иштонини осилтирган кишининг намозини қабул этмайди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар. Бу ҳадис имом Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.

Фойда: Расулуллоҳ  с.а.в.  у кишига иштонини осилтириб оттирган гуноҳига каффорат бўлиши учун таҳоратини янгилаб келишни буюрдилар. Чунки ҳадисларда келишича, таҳорат гуноҳларга каффоратдир.

 

796/9. Қайс ибн Бишр Тағлибийдан р.а. ривоят қилинади. Отам менга гапириб бердилар. Дамашқ шаҳрида Расулуллоҳ  с.а.в.  саҳобларидан Ибн Ҳанзалийя р.а. исмли шахс бор эди. У зот ҳеч кимга аралашмасдан ёлғиз ўзлари юрардилар. Машғулотлари намоз эди. Қачон ундан фориғ бўлсалар, оила аъзолари ҳузурига қайтгунча, тасбеҳ ва такбир ила машғул эдилар. Бир куни биз Абу Дардо р.а. ҳузурида эканимизда шу саҳоба олдимиздан ўтиб қолдилар. Абу Дардо р.а. у кишига: «Бир сўз айтингки, бизга фойда бўлсин, ўзингизга зарар бўлмасин», дедилар. Ўша Ибн Ҳанзалийя р.а. исмли саҳоба: «Расулуллоҳ  с.а.в.  отлиқ аскарларни (жиҳодга) юбордилар. Аскарлар қайтиб келишгач, улар орасидан бир киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ўтирадиган жойларига ўтириб, ёнидаги бир кишига: «Бизни душманга йўлиққан пайтимизда кўрсангиз эди, бир киши душманга ҳамла қилиб, найза санчди-да: «Бу найзани мендан олгин, мен ўифорий йигитлариданман (яъни ўифорий қабиласидаги йигитлар найза санчса, ўлдирмай қўймайди)», деди. «Сен бу йигитнинг айтган гапига қандай қарайсан?» деган эди, ҳалиги ёнидаги киши: «У савобини зое қилибди», деди. Бошқа бир киши эшитиб турган эди. «Бундай деб айтишнинг зарари йўқ-ку!» деди. Бас икковлари тортишиб қолишди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳам буларнинг тортишганларини эшитиб қолиб: «Субҳаналлоҳ, йигитнинг бундай дейишининг зарари йўқ. Бу ҳамласига савоб олиши ҳам ва кишиларни мақтовига сазовор бўлиши ҳам мумкин», дедилар. Абу Дардонинг р.а. бундан хурсанд бўлганларини кўрдим. Ибн Ҳанзалийя р.а. томонга бошларини кўтариб қарадилар-да: «Сиз буни Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ўзларидан эшитдингизми?» дегандилар, Ибн Ҳанзалийя р.а.: «Ҳа», дедилар. Мен уларнинг эҳтиромларини кўриб: «(Гўёки шогирд устози ҳузурида икки тиззаси билан ўтиргандек) икки тиззалари билан ўтирардилар», дер эдим. Кунларнинг бирида яна Ибн Ҳанзалийя р.а. бизнинг олдимиздан ўтиб қолдилар. Абу Дардо р.а. у кишига: «Бир сўз айтингки, у бизга фойда бериб, ўзингизга зарар бермасин», дедилар. Шунда у киши: «Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга айтдилар, Аллоҳ йўлида боқилаётган отларга молидан нифоқ қилувчи киши худди садақа бериш учун ҳамиша қўли очиқ, асло ёпилмайдиганга ўхшайди», дедилар. Бошқа бир куни яна олдимиздан ўтиб қолдилар. Абу Дардо р.а. у кишига: «Бир сўз айтингки, бизга фойда бериб, ўзингизга зарар қилмасин», дедилар. Шунда у киши: «Расулуллоҳ  с.а.в.  айтганлар: Хураймул Усайдий номли киши мунча ҳам яхши, агар сочи (елкасига тушадиган даражада) узун бўлмаса ва иштони осилган бўлмаса, дедилар. Бу гап Хураймга етиб, тезда тиғ олиб, сочини қулоғининг олдигача кесиб, иштонини болдиригача кўтарди», дедилар. Кейин Ибн Ҳанзалийя р.а. яна ўтиб қолдилар. Абу Дардо р.а.: «Бир сўз айтингки, бизга фойда бериб, ўзингизга зарар қилмасин», дедилар. Ибн Ҳанзалийя р.а. айтдилар: «Расулуллоҳдан  с.а.в.  эшитганман, у зот: «Сизлар биродарларингиз зиёратига бориб турасизлар. Уловларингиз ва либосларингизни чиройли қилиб боринглар. Гўёки одамлар орасида бадандаги хол каби бўлинглар. Чунки Аллоҳ таоло такаллуф билан ўзига ва либосларига бепарво бўлганларни яхши кўрмайди», дедилар. Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.лимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар. Фақатгина Қайс ибн Бишрни «Ишончлими ёки заиф кишими?» деб, шу ҳақда ихтилоф қилишган. Лекин Имом Муслим бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.

 

797/10. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмон кишининг иштони болдирининг ярмигача бўлади. Бордию болдири билан тўпиғи орасида бўлишининг ҳам зарари йўқ. Аммо тўпиғидан пасти дўзахдадир. Кимки иштонини такаббурлик ила судраб юрса, Аллоҳ таоло у кишига (раҳмат назари билан) қарамайди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.

 

798/11. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  олдиларидан ўтаётган эдим, иштоним бўшаб, тушиб кетди. У зот: «Эй Абдуллоҳ, иштонингни кўтаргин», дедилар. Мен уни кўтардим. «Яна кўтар», дедилар. Мен уни кўтариб юрдим. Шунда қавмдагилар: «Эй ибн Умар, қаергача кўтардингиз?» дейишганида, у зот: «Болдирнинг ярмигача», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

799/12. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким кийимини такаббурлик билан судраб юрса, Аллоҳ таоло унга Қиёмат куни (раҳмат назари билан) қарамайди», деганларида, Умму Салама р.а.: «Унда аёллар этакларини нима қилишади?» дедилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир қарич узайтиришади», дедилар. Умму Салама р.а. эса: «Бир қаричда оёқлари очилиб қолади-ку?» дедилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, бир газ миқдорида узайтиришсин. Лекин ундан ошириб юборишмасин», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио