736/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз таомга чақирилса, қабул қилсин. Бордию рўзадор бўлса, унинг ҳаққига дуо қилсин. Оғзи очиқ бўлганда эса, овқатлансин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.