Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

91-боб.Мавциза ва уни қисқа қилишнинг фазилати тўғрисида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят), деб айтган.

 

698/1. Абу Воил Шақиқ ибн Саламадан р.а. ривоят қилинади. Ибн Масъуд р.а. ҳар пайшанба куни мавъиза қилиб берардилар. Шунда бир киши: «Эй Абу Абдураҳмон (ибн Масъуд), бизга ҳар куни мавъиза қилиб беришингизни истардим», деди. Ибн Масъуд: «Сизларга малол келишини кариҳ кўрмоғим мени ҳар куни мавъиза қилишдан қайтаради. Ва Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга малол келишидан қўрқиб мавъиза ҳавола қилганларидек, мен ҳам сизларга шундай мавъиза тақдим этаман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

699/2. Абу Яқзон Аммор ибн Ёсирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишининг намозини узун қилиб, хутбасини қисқа қилиши фақиҳлигига далолат қилувчи аломатдир. Бас, шундай экан, намозларингизни узун қилиб, хутбаларни қисқа қилинглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

700/3. Муовия ибн Ҳакам ас-Суламийдан р.а. ривоят қилинади. Бир куни мен Расулуллоҳ  с.а.в.  билан намоз ўқиётган эдим. Шу пайт қавм орасида бир киши акса уриб қолди. Мен: «Ярҳамукаллоҳ», десам, қавмдагиларнинг барчалари назарларини менга қаратишди. «Вой, мени онам йўқотсин, нимага менга бундай қараяпсизлар?» десам, улар қўлларини тиззаларига ура бошлашди. Улар мени жим қилмоқчи бўлишди. Лекин мен хафа ҳолда жим бўлдим. Кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам, кейин ҳам таълим беришда у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳ номига қасамки, бу ишим учун мени на жеркидилар, на урдилар ва на сўкдилар. Балки у зот: «Албатта, намоз (шу даражада улуғ ибодатки), одамлар ўз ўрталарида гапириладиган бирор сўзни гапириш дуруст эмас. Албатта, намоз фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироати каби амаллардир», дедилар. Ёки у зот шунга ўхшаш сўз айтдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, яқиндагина жоҳилиятдан (халос бўлган) кишиман. Мана, Ислом дини келди. Баъзиларимиз фолбинга боришади», десам, у зот: «Улар ҳузурига бормагин», дедилар. Кейин мен яна: «Бизлардан баъзиларимиз шумланишади», десам, у зот: «Шумланиш кишиларнинг қалбида бўладиган нарсадир. Лекин унинг сабабидан қилинадиган ишларни тўхтатиб қўйишмасин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

701/4. Ирбоз ибн Сориядан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга етук бир ваъз айтдилар. Қалблар ваҳимага тушди ва кўзлардан ёш оқди. Шунда биз: «Эй Расулуллоҳ, видолашувчи мавъиза бўлса керак, бизга васият қилинг», десак, у зот: «Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни ҳамда агар ҳабаш қул бошлиқ этилса ҳам, эшитиб итоат этишни васият қиламан. Чунки сизлардан қайси бирингиз (узоқ) яшайдиган бўлса, кўп ихтилофларни кўради. Ана шу пайтда менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги хулафои рошидинлар суннатини ўзингизга лозим топиб, уни озиқ тишларингиз билан маҳкам тишланглар. Ишларнинг янгисидан четланинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар». Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио