Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

47-БОБ.Аллоҳ таоло бандасини яхши кўрганининг аломатлари ва улар билан зийнатланиш ҳамда уни қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқ ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

 

«Айтинг (эй Муҳаммад), агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир» (Оли Имрон сураси, 31-оят);

«Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир» (Моида сураси, 54-оят), деган.

386/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло: «Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам Ўзим унга фарз қилган нарсадан маҳбуброқ бошқа бирор нарса билан Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқинлик қилишда бардавом бўлиб, шу даражага етадики, Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ҳамда юрадиган оёғи бўламан. (Яъни, Мен изн бермаган нарсани эшитмайди, кўрмайди, ушламайди ва қадам қўймайди.) Агар Мендан сўраса, сўраган нарсасини бераман. Агар паноҳ тиласа, паноҳ бераман», деди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 387/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин», дейди. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом осмон аҳлларини чақириб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар», дейдилар. Бас, осмон аҳли ҳам яхши кўришади. Кейин бу нарсани ер аҳли ҳам қабул қилишади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Мен фалон кишини яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин», дейди. Кейин Жаброил алайҳиссалом ҳам уни яхши кўрадилар ва осмон аҳлини чақириб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар», десалар, осмон аҳли ҳам ўша кишини яхши кўришади. Кейин бу нарсани ер аҳли ҳам қабул қилиб олишади. Агар Аллоҳ таоло бирор бандасини ёмон кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Мен фалон кишини ёмон кўраман, сен ҳам уни ёмон кўргин», дейди. Бас, Жаброил алайҳиссалом ҳам уни ёмон кўрадилар. Кейин осмон аҳлларини чақириб: «Албатта Аллоҳ фалон кишини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар», деб айтадилар. Кейин бу ёмон кўриш ер аҳлида ижро бўлади (яъни, бу киши ер юзида ҳамманинг кўзига ёмон кўрина бошлайди)», дедилар.

388/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бир кишини аскарлар гуруҳига бошлиқ қилиб бир жойга юбордилар. У киши имом бўлиб уларга намоз ўқиб берса, фақат «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилар эди. Қачонки, аскарлар (Мадинага) қайтиб келишганида бунинг қилган ишини Расулуллоҳ  с.а.в. га айтиб беришди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Нима учун бундай қилганини ундан сўранглар-чи», деганларида, улар бу ҳақда у кишидан сўрашди. Шунда у: «Чунки бу сурада Раҳмоннинг сифати келган. Мен ана шу сабабли бу сурани ўқишни яхши кўраман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу кишига хабар беринглар, албатта Аллоҳ таоло ҳам (уни) яхши кўради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио