Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

8-БОБ.Собитқадамлик (истиқомат) баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Ўзингизга буюрилгани каби тўғри йўлда бўлинг» (Ҳуд сураси, 112-оят);

 

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат сураси, 30–32-оятлар).

 

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деган, сўнгра (тўғри йўлда) устувор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар», (Аҳқоф сураси, 13–14-оятлар) деб айтган.

 

85/1. Абу Амр Суфён ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. «Эй Аллоҳнинг расули, менга Исломдаги бир сўзни айтингки, мен бу ҳақда сиздан бошқа бирор кишидан сўрамайин», десам, у зот: «Имон келтирдим, деб айт, сўнгра истиқоматда бўл (яъни, Аллоҳга итоат қилиб, Унга мухолиф бўлишдан ўзингни тийгин)», дедилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

86/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўътадил бўлинглар (ғулувга ҳам кетманглар, камчиликка ҳам йўл қўйманглар), тўғри йўлни қасд қилинглар. Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», деганларида, «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио