Саҳиҳи ибн Ҳузайма

  < Олдинги Китоб бўлимлари

(Юқорида) зикр қилганим – қисқа лафзнинг узун шаклда келган хабари,

 бунга далил: ел чиққанга ўхшаб туюлиб, ел чиққанлигида шак қилган одамнинг масаласи ҳақида сўралганда набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Овоз ёки ҳиддан бошқасида таҳорат йўқлигини билдирдилар.  «Овоз ёки ҳиддан бошқасида таҳорат йўқдир» деган гаплари, у (ел) ҳақида сўралган саволга жавоб, холос, аввал-бошдан (ҳеч бир муносабатсиз) Овоз ёки ҳиди бор елдан бошқасидан ҳам таҳорат олишнинг вожиблиги масаласини тушириб юборилган ҳолда айтилган гап эмас. агарда ушбу гап  пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аввал бошдан (ҳеч бир муносабатсиз) бирор масалага жавоб бўлмаганида, пешоб, уйқу ва мазийдан таҳорат қилишнинг вожиблигини рад қилган бўлар эди. чунки пешоб овозсиз ва ҳидсиз бўлиши мумкин. шунингдек, уйқу, мазий ва вадийнинг (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган қуюқ оқ суюқлик) овози ҳам, ҳиди ҳам йўқ

28- Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангиз қорнида бирор нарсани топса, унга ундан бир нарса чиқдими-йўқми, аниқ бўлмай қолса, токи овозни эшитмагунича ёки елни топмагунича масжиддан чиқмасин», деганлар».

29-Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон бирингизнинг намозида келиб «таҳоратинг бузилди» дейди, бас, у (шайтонга): «Ёлғон гапирдинг» десин, унинг ҳидини ҳидламагунча, овозини эшитмагунча (таҳорати бузилмайди)» дедилар. Бу (ривоят) Вакийънинг лафзидир. Абу Бакр: «Бас, у (шайтонга): «Ёлғон гапирдинг» десин» деган гапларидан «ақлида (қалбида) «Ёлғон гапирдинг» десин, тили билан гапирмасин, чунки, намозхонга «Ёлғон гапирдинг» деб тили билан гапириш жоиз эмас» деди.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио