8-Мусаъб ибн Саъддан ривоят қилинади: Ибн Омир бетоб бўлиб қолди. Одамлар уни мақтай бошладилар, Ибн Умар жим турарди. (Ибн Умар): «Албатта мен уларнинг энг ёлғончиси бўлмайман (Яъни, улар ибн Омирни ёлғондан мақташмоқда. Илмли бўла туриб, уларга қўшилиб уни мақтасам, уларнинг энг ёлғончиси бўламан). Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таҳоратсиз намозни, хиёнатдан (топилган молдан берилган) садақани қабул қилмайди» дедилар» деди.
9-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳоратсиз намоз, хиёнатдан (топилган молдан берилган) садақа қабул қилинмайди» дедилар» деди.
10-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таҳоратсиз намозни, хиёнатдан (топилган молдан берилган) садақани қабул қилмайди» дедилар» деди.
|