Саҳиҳи ибн Ҳузайма

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қийинчиликларга қарамай мукаммал тоҳарат қилиш туфайли жаннатдаги даражаларнинг кўтарилиши ва гуноҳларнинг тўкилиши, намоз ортидан намозга мунтазир бўлган кишига аллоҳнинг йўлида риботда турган кишининг ажри берилиши

5- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни Аллоҳ гуноҳларни кечирадиган, (жаннатдаги) даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар» (Саҳобалар:)
«Ҳа, эй Росулуллоҳ», дедилар». У зот:
«Қийинчиликларга қарамай мукаммал тоҳарат олиш, масжидларга кўп қадам ташлаш (қатнаш), намоз ортидан намозни кутиш, бас, шундай қилишингиз риботдир (покликда, намозда, ибодатда бардавом бўлишдир), шундай қилишингиз риботдир», дедилар».
«Бир лафзда, Али ибн Ҳужрнинг ривоятида «Бас, шундай қилишингиз риботдир» лафзи бир марта келган.
Юнуснинг ҳадиси «Сизларга Аллоҳ гуноҳларни кечирадиган нарсанинг хабарини берайми?» дейилган, «Ҳа, эй Росулуллоҳ», дедилар» лафзи келмаган.

6-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага кириб, (мақбара) аҳлига шундай салом бердилар:
«Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам Аллоҳ ҳоҳласа сизларнинг ортингиздан келувчимиз. Биродарларимизни кўрмоқни хуш кўрдим».
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди.
«Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларим ҳали-ҳануз келганларича йўқ. Мен сизлардан олдин ҳовузга борувчиман (устида кутиб олувчиман)», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали келмаганларини қандоқ танийсиз?» дейишди.
«Айтинг-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ-қўллари оппоқ (порлаган) отлари бўлса, у отларини таний оладими?» дедилар.
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
«Албатта, улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келурлар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчиман. Огоҳ бўлингким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди (эгасидан) қочган туяни ҳайдаб чиқарилганидек ҳайдаб чиқарилурлар. Мен:
«Ҳой, бу ёққа келинглар!» деб уларга нидо қилурман. Шунда:
«Батаҳқиқ, улар сендан кейин (динга) ўзгартириш киритдилар», дейилади. Мен:
«Ундоқ бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар». (Бу ибн Улайя келтирган ҳадиснинг лафзидир).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио