92. Абду Хорйдан ривоят қилинади: “Али Абу Толибнинг олдига келсак, намоз ўқиб бўлган экан. У таҳоратга сув чақирди. “Уни нима қилар экин, намоз ўқиб бўлганку. Бизга таълим беришдан боўқасини истамайди”, - дедик. Ичида сув бор идиш ва тост келтирилди. У идишдан икки қўлига (сув) қуйди ва уч марта ювди. Кейин сув олаётган кафтидан уч марта оғзини чайқади ва бурнига уч марта сув олди. Кейин юзини уч марта ювди. Кейин ўнг қўлини уч марта ва чап қўлини уч марта ювди. Кейин бошига бир марта масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини уч марта ва чап оёғини уч марта ювди. Кейин: “Кимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини билиши хурсанд қилса, бас, у будир”, - деди”, - деди.
|