68. Кабша бинти Каъб ибн Моликдан ривоят қилинади: «У киши айтадилар: «Абу Қатода унинг олдига кирди. Кейин у: «мен унга таҳорат учун сув қуйиб бердим» маносидаги гап айтди. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди».
|