50. Абу Ҳурайра ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар, бас, истинжо қилганларида қўлларни ерга ишқадилар»,-дедилар.
51. Иброҳим ибн Жарийр, у отасидан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот халога келиб, қазои ҳожат қилдилар, кейин: «Эй Жарийр! Таҳирловчи (сув) келтир», - дедилар. Мен у зотга сув келтирдим. Сув билан истинжо қилдилар ва қўлларини ерга ишқадилар», - деди.
|