Азза ва жалланинг «Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар» қавлиниг тафсири боби
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни таҳоратининг сувига чўммасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда тунагани билмайди»,-дедилар»,-деди.
|