Сунани ибн Можа

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашиш ҳақида

1) - Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни нимага буюрган бўлсам, уни олинглар. Ва сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар», дедилар.

2) - Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни тарк қилган муддатимда мени (савол сўрашдан) тинч қўйинглар. Бас, сизлардан олдинги ўтганларни саволлари ва пайғамбарларига қилган ихтилофлари ҳалок қилгандир. Агар сизларни бирор нарсага буюрсам, ундан қудратингиз етгунича қилинглар. Ва агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, бас ундан (сўзсиз) қайтинглар», - дедилар.

3) - Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки менга итоат қилса, бас, у Аллоҳга итоат қилибди. Ва кимки менга бўйсунмаса, бас, у Аллоҳга бўйсунмабди», - дедилар.
Бу ҳадис мусанниф у билан ягона бўлган ҳадислардандир.

4) – Абу Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Ибну Умар розияллоҳу анҳу қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор-бир ҳадисни эшитсалар, унга зиёда ҳам ва уни кам қилмас (қисқартирмас) ҳам эдилар.

5) – Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Биз фақирликни эслаб, ундан қўрқиб турганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқдилар. Сўнг: «Фақирликдан қўрқяпсизларми? Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, устингизга дунё шундай оқиб келадики, ҳатто бирортангизнинг қалбини дунёдан бошқа нарса мойил қила олмайди. Аллоҳга қасамки, мен сизларни (қалбларингиз ботилга мойил бўлишдан пок) оқ бўлган ҳолатда ташлаб кетяпман, унинг кечасию кундузи тенгдир», дедилар.
Абу Дардо: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғри айтдилар, у зот бизни (қалбларимиз) оқ ҳолатда тарк қилдилар. Унинг кечасию кундузи тенгдур», дедилар.
Бу ҳадис мусанниф у билан ягона бўлган ҳадислардандир.

6) – Муовия ибн Қурродан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимдан бўлган бир тоифа (аҳли сунна вал жамоа) қиёмат қоим бўлгунча ғолиб бўлади. Уларга ёрдам бермаганлар зарар етказа олмайди», дедилар.

7) – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимдан бўлган бир тоифа (аҳли сунна вал жамоа) Аллоҳ таолонинг амрида қоим бўладилар. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди», дедилар.

8) – Бакр ибн Заръа айтдилар.
Мен: (Абу Инаба ал-Ҳовланийнинг) бундай деганини эшитдим: У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга икки қиблага намоз ўқиганлардан эди. У «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ бу динда ўзининг тоатига амал қилдирадиган бир экинни (одамлар) экиб боради», деяётганларини эшитдим», деди. Ёки (Аллоҳ бу динда бир экин экадики, уни ўзининг тоатида амал қилдиради)

9) – Амр ибн шуайб, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Муовия хутба қилиш учун турдилар ва: «Олимларингиз қаерда? Олимларингиз қаерда? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Умматимдан бир тоифа инсонларга ғолиб бўлмагунларича қиёмат қоим бўлмайди, уларга ёрдам бермаганлар ва ёрдам берганларга эътибор қилмайдилар», деганларини эшитдим.

10) – Савбан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимдан бўлган бир тоифа ғолиб бўлган ҳолларида ҳақда бўладилар. Аллоҳ азза ва жалланинг амри (қиёмат) келгунча уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайдилар», дедилар.

11) – Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот бир чизиқ чиздилар ва унинг (чизиқ) ўнг тарафига икки чизиқ чиздилар. Ва унинг (чизиқ) чап тарафига икки чизиқ чиздилар. Сўнг қўлларини ўртадаги чизиққа қўйиб, «Бу - Аллоҳнинг йўли» дедилар. Сўнгра бу оятни тиловат қилдилар:
«Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар»
Анъам сураси, 153-оят.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио