Сунани Термизий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қиблага қараб қазои ҳожат ёки бавл қилишдан қайтарилганлиги

8. Абу Айюб ал-ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожатга борсангиз, қиблага қараб қазои ҳожат ёки бавл қилманглар. Қиблага орқа тарафингиз билан туриб ҳам ҳожат қилманг, балки шарқ ёки ғарб тарафга юзланинг (қараб ҳожат чиқаринг) дедилар».
Абу Айюб: «Шом диёрларига келиб қарасак, ҳожатхоналари қиблага қараб қурилган экан, (ҳожатхонада) имкон қадар бошқа томонга бурилиб (ҳожат чиқардик) ва Аллоҳга истиғфор айтдик», дедилар.
Абу Ийсо «Бу бобда Абдуллоҳ ибн ал-Ҳарс, Маъқал ибн  Абил Ҳайсам, абу Умома, абу Ҳурайра ва Саҳл бин Ҳунайф розияллоҳу анҳулардан ҳам ривоятлар бор. Абу Айюб розияллоҳу анҳунинг ҳадислари бу бобдаги энг саҳиҳи ва энг ҳасанидир», дедилар. Абул Валид ал-Маккий шундай дейдилар: «Имом Шофеъ абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрийс: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиблага қараб қазои ҳожат ёки бавл қилманг ва унга тескари қараб ҳам ўтирманг» деган сўзларининг маъноси: «чўл, очиқ ва яланглик жойларда» деганидир. Аммо уйларда қурилган ҳожатхоналарда қиблага қараб ҳожат чиқариш мумкиндир», деган эканлар. Ишоқ (Исҳоқ) ибн Роҳавайҳ ҳам шундай деганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Қазои ҳожат ва бавл қилишда қиблага орқасини қилшга руҳсат бор. Аммо қибла тарафга қараб ҳожат чиқариш мумкин эмас», деган эканлар. У зотнинг бу сўзларидан «саҳрода ҳам, уйларда  қурилган ҳожатхоналарда ҳам қибла тарафга қараб ҳожат чиқариш мумкин эмас», деган хулоса келиб чиқади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио