Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бир кийимда намоз ўқишга рухсат боби

314- Умар ибн абу Саламадан ривоят қилинади: у расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни умми саламанинг уйларида бир кийимда, унга ўралиб икки ёнини елкаларига ташлаб олиб намоз ўкиётганларини  кўрди.

315- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: бир киши расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: сизларнинг ҳар бирингизда иккитадан кийими борми?

316- Саъийд ибн Мусаййибнинг шундай дегани ривоят қилинади: Абу Ҳурайрадан киши бир кийимда намоз ўқиши мумкинми деб сўралди, у зот: Ҳа дедилар, у зотга шундай дейилди: сиз шундай қиласизми? у зот: Ҳа, албатта мен бир кийимда намоз ўқийман ва мени кийимим илгакдадир, дедилар,

317-Моликка Жобир ибн Абдуллоҳ бир кийимда намоз ўқишлари хабари етиб келди.

318- Робиъа ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм бир кўйлакда (арабларнинг узун кўйлаги) намоз ўқир эди.

319- Моликки Жобир ибн Абдуллоҳдан шундай хабар етиб келди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: ким иккита (икки бўлак) кийим топа олмаса бир кийимда унга ўралиб намоз ўқисин, агар у калта бўлса уни изор қилсин (паст қисмига ўрасин).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио