Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бомдоднинг икки ракат (суннати) ҳақида келган нарсалар

280- Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Ҳафса розияллоҳу анҳа унга шундай деб хабар бердилар: Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззин бомдод намозининг азонидан тухтаганда, намозга (фарзга) иқомат айтилишидан олдин енгил икки ракат намоз ўқир эдилар. 

281- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳанинг шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракатини (суннати) шунчалар енгил ўқир эдиларки ҳатто Уммул қуръонни ўқидиларми ёки йўқми деб ўйлар эдим. 

282- Абу Салама ибн Абдурраҳмоннинг шундай деганлари ривоят қилинади: бир қавм иқоматни эштиб туриб намоз ўқидилар, бас расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиқиб шундай дедилар: иккита намозни бирга (ўқийсизларми), иккита намозни бирга (ўқийсизларми), бу (иш) бомдоддан олдинги икки ракатда эди.

283- Моликка шундай хабар етиб келди: Абдуллоҳ ибн Умар бомдоднинг икки ракатини (суннатини) ўқий олмаган эдилар, қуёш чиққандан кейин қазосини ўқидилар.

 284- Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: у Ибн Умар қилган ишни қилди, (олдинги ҳадисдаги).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио