242- Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуддан ривоят қилинади: Доҳҳак ибн Қайс Нуъмон ибн Башийрдан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни жума сурасидан кейин (кейинги ракатта) нима ўқирдилар деб сўради, шундай деди: (Ҳал атаака ҳадисул ғошия)ни уқирдилар.
243- Молик Софван ибн Сулаймдан ривоят қиладилар: (Молик шундай дедилар: расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданми ёки йўқми билмайман), у (Софван) шундай деди: ким жумани уч мартта узур ва сабабсиз тарк қилса Аллоҳ унинг қалбига тамға босади (босиб қўяди).
244- Молик Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у киши оталаридан ривоят қиладилар: Албатта расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни икки хутба қилдилар, у иккисини орасида ўтирдилар.
|