Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума кунидаги соат (дуо қабул бўладиган) ҳақидаги келганлар

237- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
«Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
 
238- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Туурга чиққанимда Каъб ал-Аҳборни учраттим бас у билан ўтирдим ва менга Таврлтдан гапирди, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан гапирдим, унга гапирган нарсаларимдан бири шу эди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинган. Унда у жаннатдан туширилган. Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ, албатта, унга сўраган нарсани берур».
Каъб шундай деди: у хар йилда бир кунми? У киши (Абу Ҳурайра) шундай дед: йўқ хар хафтада.
Абу Ҳурайра шундай дедилар: Бас Басра ибн аби Басра Ғифорийни учраттим, бас у шундай деди: қаердан келаяпсиз? Туурдан, дедим, бас у шундай деди: агар сизни уерга чиқишингиздан олдин учратганимда чиқмаган бўлар эдингиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшиттим:    «Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга:
«Мен ўша соатни биламан», деди.
«Менга унинг хабарини бер. Унинг ҳақида менга бахиллик қилма», дедим.
«У(соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча», деди.
«Қандоқ қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин?! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон банда ўша(соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса», деганлар-ку?! Мазкур соатда эса, намоз ўқилмайди», дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади», демаганларми?» деди.
«ҳа», дедим.
«У худди шунинг ўзи», деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Икковлари:
«У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир», деганлар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио