234- Молик шундай деди: кимни жума куни имом хутба қилаётганда буруни қонаса, (ташқарига) чиқиб то имом намозидан фориғ бўлмагунча келмаса бас у тўрт ракат ўқийди. Молик бир киши жума куни имом билан бир ракат ўқигандан сўнг буруни қонаса бас чиқиб келгунча имом икки ракатни ҳаммасини ўқиб бўлган бўлса, у гапирмаган бўлса бошқа бир ракатни бино қилсин деди. Молик шундай деди: буруни қонаган киши ёки бирор иш теккан киши чиқиши зарур бўлса чиқиш учун жума куни имомдан изн сўраши вожиб эмас.
|