Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Беҳосдан иккинчи ракатта салом берган одам нима қилади

206- Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ракатдан кейин салом бердилар. Бас, Зул Ядайни У зотга шундай деди:
«Эй Аллоҳнинг Расули, намоз қисқардими ёки ёддан чиқардингизми?».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 «Зул Ядайни рост айтаяптими?» дедилар.
«Ҳа! Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб намознинг қолган икки ракатини ўқидилар. Сўнгра, салом бердилар сўнг такбир айтиб саждалари каби ёки ундан узунроқ сажда қилдилар, сўнг (бошларини) кўтардилар, сўнг такбир айтиб саждалари каби ёки ундан узунроқ сажда қилдилар сўнг (бошларини) кўтардилар».

207- Ибн абу Аҳмаднинг мавлоси абу Суфёндан ривоят қилинади: у шундай деди: Абу Ҳурайранинг шундай деганларини эшиттим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб бердилар. Икки ракатдан кейин салом бердилар. Бас, Зул Ядайни туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, намоз қисқардими ёки ёддан чиқардингизми?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бири ҳам бўлгани йўқ», дедилар.
«Батаҳқиқ, ўшанинг баъзиси бўлди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб:
«Зул Ядайни рост айтаяптими?» дедилар.
«Ҳа! Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг қолганини тамом қилдилар. Сўнгра, саломдан кейин ўтирган ҳолларида икки марта сажда қилдилар».

208- Абу Бакр ибн Сулаймон ибн абу Ҳасмадан ривоят қилинади: менга шундай хабар етиб келди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузги икки намознинг – пешин ёки аср – бирида икки ракатдан кейин салом бердилар, у зотга Зуш-шимолайн шундай деди: намоз қисқардими Эй Расулуллоҳ ёки ёддан чиқардингизми? Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Қисқармади ҳам ёддан ҳам чиқармадим. Зуш-шимолайн: «Батаҳқиқ, ўшанинг баъзиси бўлди, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб:
«Зул Ядайни рост айтаяптими?» дедилар.
«Ҳа! Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг қолганини тамом қилдилар, сўнг салом бердилар.

209- Саъийд ибн Мусаййиб ва абу Салама ибн Абдурраҳмондан ҳам шу каби ривоят қилинган.
Молик шундай дедилар: ҳар бир саҳвки намозда нуқсонликка сабаб бўлса саждаси саломдан олдин ва ҳар бир саҳвки намозда зиёдаликка сабаб бўлса бас унинг саждаси саломдан кейиндир. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио