Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни бошлаш боби

160- Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар икки қўлларини елкаларнинг ёнигача кўтарар эдилар, агар бошларини ркуъдан кўтарсалар у иккисини яна шундай кўтарар эдилар ва шундайй дердилар: сами Аллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа лакал ҳамд (Аллоҳ унга ҳамд айтганни эштди, эй роббимиз сенга ҳамд бўлсин)

161-Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн абу Толибнинг шундай дегани ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар эгилганлари ва ҳар турганларида такбир айтар эдилар, у зотнинг намозлари Аллоҳга етишгунларича шундай қолди.

162- Сулаймон ибн Ясордан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда икки қўлларини кўтарар эдилар.

163- Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади: албатта Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу улар билан (имом бўлиб) намоз ўқирдилар, бас ҳар эгилганлари ва турганларида такбир айтардилар, бас ўгирилганларида шундай дердилар: Аллоҳга қасамки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига ўхшашроғи менинг намозим. 

163- Салим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар намозда ҳар эгилганлари ва турганларида такбир айтар эдилар.

165- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар намозни бошласалар икки қўлларини елкаларининг ёнигача кўтарар эдилар, агар ркуъдан кўтарилсалар (турсалар) у иккисини олдингисидан пасроқ кўтарар эдилар.

166- Жобир ибр Абдуллоҳдан ривоят қилинади: у киши уларни намозда такбир айтишга ўргатар эдилар. У шундай деди: бас у бизни ҳар эгилганимиз ва турганимизда такбир айтишга буюрар эди.

167- ибн Шиҳобнинг шундай дейиши ривоят қилинади: агар бир киши бир ракатга етишиб бир такбир айитса у такбира етарлийдир.
Молик шундай деди: ва бу (юқоридаги гап) агар у билан (такбир) намозни бошлашни ният қилса.
Моликдан бир киши имом билан намозга кирдию бас намозни бошлаш ва рукуъ такбираларини унитти то бир ракатни тамомлади, сўнг бошлаш такбирини ҳам рукуънинг такбирасини ҳам айтмаганини эслади, иккинчи ракатда такбира айтди? У шундай деди: намозини бошидан бошлаши менимча яхшироқ, агар имом билан (ўқиганда) бошлаш такбирасани унитса ва биринчи ркуга кетганда такбирани айтса кифоя қилади агар намозга кириш такбирасини ният қилса.
Молик якка ўзи намоз ўқиятган киши кириш такбирасини унитса намозни бошидан бошлайди деди.
Молик намоздан бўшагунча бошлаш такбирасини эсидан чиқарган имом ҳақида шундай деди: мен у ва орқасидаилар намозни қайтариб ўқишларини кўраман(ўқисинлар деб айтаман), агар орқасидагилар такбир айтишган бўлсалар ҳам.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио