137- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳадан шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир ёш болани олиб келинди, у зотнинг кийимларига бавл қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув опкелтирдилар ва уша жойга сув қуйдилар.
138- Миҳсоннинг қизи умми Қайсдан ривоят қилинади: Албатта у (умми Қайс) кичик ҳали овқат емайдиган ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди, бас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тиззаларига ўтқаздилар, кийимларига бавл қилди. Сув опкелтириб септилар, ювмадилар.
|