Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мазий чиққанда таҳорат қилмасликка рухсат

86- Яҳё ибн Саъийд Саъийд ибн Мусаййибдан ривоят қилади: бир киши: Намоз ўқиётганимда намлик сезаман шунда ўгирилиб кетайми (намоздан), деб сўради. Саъийд унга шундай деди: Агар сонимга оқса ҳам, намозимни адо этмагунча ўгирилмас эдим.

87- Солт ибн Зуяйддан ривоят қилинади: “Сулаймон ибн Ясордан сезадиган намлигим ҳақида сўрадим” деди, У “киймингнинг (изор) ичига сув сеп (қуй) ва унга эътибор берма”деди.

88- Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан ривоят қилинади: У киши Урва ибн Зубайрнинг шундай деганларини эшитган экан: Марвон ибн Ҳакамнинг олдига кирдим ва таҳоратни  нималар вожиб қилишини эсладик. Шунда Марвон ибн Ҳакам деди: Бусра бинт Софван менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шудай деганларини эшитдим деди: Агар сизлардан бирингиз закарини ушласа таҳорат қилсин.

89- Мусъаб ибн Саъд ибн абу Ваққосдан шундай дегани ривоят қилинади:  Саъд ибн абу Ваққосга мусҳаф ушлаб турардим, шунда қашиндим. Саъд шундай деди: Мабодо закаринга тегмадингми? У Ҳа дедим, деди. У (саъд) шундай деди: тур, таҳорат қил. Туриб таҳорат қилиб келдим.

90- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар шундай дердилар: Агар сизлардан бирингиз закарини ушаса унга таҳорат вожиб бўлди.деди.

91- Ҳишом ибн Урва оталаридан шундай деганларини ривоят қилади: ким закарини ушаса бас унга таҳорат вожиб бўлди.

92- Салим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Мен отам Абдуллоҳ ибн Умарнинг ғусл қилиб сўнг таҳорат қилганларини кўрдим. Унга шундай дедим: Эй отажон, ғусл таҳоратнинг ўрнига ўтмайдими. У киши шундай дедилар: Ўтади, лекин мен базан закаримга тегаман шунинг учун таҳорат қиламан.
  
93- Салим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Мен Абдуллоҳ ибн Умар билан сафарда бирга эдим. Қуёш чиққандан кейин у киши таҳорат қилиб намоз ўқиганларини кўриб у кишига шундай дедим: Бу намозни ўқимас эдингизку? У киши шундай деди: Бомдод намозига таҳорат қилганимдан сўнг фаржимга тегганимдан сўнг таҳорат қилишни унитибман, энди таҳорат қилиб намозимга қайтадан ўқидим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио