14. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибди», дедилар.
15. Нофеъдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоху анху: «Агар сендан бир ракъат ўтиб кетса, яъни улгурмай қолсанг, сажда ҳам ўтди», дер эдилар.
16. Моликдан ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар ва Зайд ибн Собит у кишига: «Ким ракъатга етишса, саждага етишгандир», дейишар эди, деган хабар етди.
17. Моликдан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра: «Ким ракъатга етишса, саждага етишгандир. Кимдан Уммул Қуръонни, яъни «Фотиҳа»ни ўқиш ўтиб кетса, яхшилик ўтди», - дердилар.
|