Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади.
Бир куни Умар ибн Абдулазиз намозни кечиктириб ўқиётганларида у кишининг олдиларига Урва ибн Зубайр кириб қолиб, Муғийра ибн Шўъба ҳам бир куни Куфада намозни кечиктириб ўқиганларида у кишининг олдиларига Абу Масъуд ал-Ансорий кириб қолиб, қуйида айтган сўзларини хабарини бердилар. Абу Масъуд: «Бу нимаси, эй Муғийра! Сиз Жаброил (ерга) тушиб намоз ўқиганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқиганлари, кейин яна ўқиганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқиганлари, кейин яна ўқиганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқиганлари, кейин яна ўқиганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқиганлари, кейин яна ўқиганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқиганларини сўнгра «Шунга буюрилдингиз», деганларини билмасмидингиз?», - деб айтдилар. Шунда Умар ибн Абдулазиз: «Эй Урва! Сен айтган хабарни биламан, лекин Расулуллоҳга намоз вақтларини қўйиб берган Жаброил эмасми?», дедилар.

Башир ибн Абу Масъуд отасидан шундай ривоят қилади: «Урва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозини қуёш кўтарилмасдан ўқиганларини айтар эдилар», - деди».

2. Ато ибн Ясордан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, бомдод намозининг вақти ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб бермадилар, сўнг эртасига субҳни тонг отиши билан ўқидилар. Кейинги куни эса кун ёришганда ўқидилар. Сўнг: «Намоз вақти ҳақида сўраган киши қани?» дедилар. У: «Мана мен, эй Аллоҳнинг Расули!», - деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдод вақти мана шу иккисининг орасида», - дедилар.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқиганларидан кейин аёллар паранжиларига ўралиб масжиддан чиқиб кетишар, ҳали қоронғу бўлганлиги учун уларни таниб бўлмас эди.

4.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибди. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракъат топса, батаҳқиқ, асрни топибди», дедилар.

5. Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлолари Нофеъдан ривоят қилинади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ишчиларига (уммолларига) мактуб ёзиб: «Мен учун энг аҳамиятли ишингиз намоздир. Кимки уни бардавомликда муҳофаза қилса, дийнини сақлаган бўлади. Кимки унга бепарво бўлса, ундан, яъни намоздан бошқасига ҳам бепарво бўлади», - дедилар. Мактуб давомида: «Пешинни соя бир зироъга келгандан то сояси ўзига тенг бўлгунга қадар ўқинглар. Асрни қуёш кўтарилиб, оқ ва мусаффо бўлгандан бошлаб, қуёш ботишига улов икки-уч фарсах юрадиган вақт қолгунча ўқинглар. Шомни эса қуёш ботгандан бошлаб ўқинглар. Хуфтонни шафақ ғойиб бўлгандан бошлаб, кечанинг учдан биригача ўқийверинглар. Кимки ухлаб қолса, кўзи уйқу кўрмасин. Кимки ухлаб қолса, кўзи уйқу кўрмасин. Кимки ухлаб қолса, кўзи уйқу кўрмасин. Бомдодни юлдузлар кўриниб, чамбарчас турганда ўқинглар», дедилар.

6. Абу Суҳайлнинг отасидан ривоят қилинади.
Умар ибн Хаттоб розияллоху анху Абу Мусо ал-Ашъарийга: «Пешинни қуёш мойил бўлганда ўқи. Асрни қуёш оқ, мусаффо бўлиб, сарғаймасидан олдин ўқи. Шомни қуёш ботса ўқи. Хуфтонни ухлаб қолишингдан олдингача кечиктириб ўқигин. Бомдодни юлдузлар кўриниб, чамбарчас турганда ўқи. Бомдодда муфассални, яъни узун суралардан иккитасини ўқи», - деб мактуб ёздилар.

7. Урвадан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашаърийга: «Асрни қуёш оқ ва мусаффо бўлганда ўқи. Хуфтонни кечанинг учдан биригача ўқи. Агар кечиктирсанг, кечани ярмигача кечиктиргин, ғофиллардан бўлиб қолма», - деб ёздилар.

8. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Салама розияллоҳу анҳанинг мавлолари Абдуллоҳ ибн Нофеъдан ривоят қилинади.
У киши Абу Ҳурайрадан намоз вақти ҳақида сўраганларида, Абу Ҳурайра шундай дедилар: «Мен сенга уни хабарини бераман. Пешинни соянг бир баробар бўлганида ўқи. Асрни соянг икки баробар бўлганда ўқи. Шомни қуёш ботса ўқи. Хуфтонни кечанинг учдан биригача ўқи. Бомдодни ғира-ширада ўқи», дедилар.

9. Анас ибн Моликдан ривоят қилинадики, у киши шундай деган эдилар: 
«Асрни ўқиб бўлганимиздан кейин бирортамиз Бани Амр ибн Авф қабиласига борса, уларнинг аср намозини ўқиётганларини кўрар эди».

10. Анас ибн Моликдан ривоят қилинадики, у киши шундай деган эдилар:
«Асрни ўқиганимиздан кейин бирортамиз Қубога юриб борса, у ерда қуёш кўтарилиб турганда етиб борар эди».

11. Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади.
У зот: «Одамларнинг пешинни кечиктириб ўқиганларини кўрдим», - дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио