Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Сажданинг сифати ҳақида

Абу Исҳоқ айтади:
“Бизга Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу сифатлаб берди. Икки қўлини қўйди ва икки тиззасига суянди. Думбасини кўтарди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шундай сажда қилардилар”, деди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Саждада тўғри бўлинглар, бирингиз тирсакларини ит тўшашидек тўшамасин”, дедилар.

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар, икки қўллари орасини ғовак қилардилар. Ҳатто агар бир қўзичоқ икки қўллари остидан ўтмоқчи бўлса, ўта оларди”. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан бордим. У зотнинг саждага эгилган ҳолларида қўлтиқлари оқини кўрдим. У зот батаҳқиқ икки қўллари орасини очиқ тутардилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси  Аҳмар ибн Жазъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар билакларини биқинларидан очиқ тутар, ҳатто у зотга раҳмимиз келарди”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон бирингиз сажда қилса икки қўлини ит тўшашидек тўшамасин, икки сонини йиғиб олсин”, дедилар”.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио