Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қачон бошини рукуъдан кўтарса нима дейишлиги ҳақида

 Убайд ибн Ҳасан айтади:
“Абдуллоҳ ибн Авфонинг шундай деяётганини эшитганман:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъдан бошларини кўтарсалар:
“Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Аллҳоҳумма Роббана лакал ҳамду милъас самават ва милъал ард ва милъа ма шиъта мин шайъин баъду”, дердилар”. Абу Довуд айтади: “Суфён Саврий ва Шуъба ибн Ҳажжож Убайд Абу Ҳасандан ривоят қилиб айтишган. Бу ҳадисда “Рукуъдан кейин” (деган сўз) йўқ. Суфён айтади: “Шайх Убайд Абул Ҳасанга шундай кейин йўлиқдик. У “Рукуъдан кейин” (деган сўз)ни айтмади”. Абу Довуд айтади: "Буни Шуъба Абу Исмадан, у Аъмашдан, у Убайддан ривоят қилганида: “Рукуъдан кейин” (деган сўз)ни айтди".

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Аллҳоҳумма Роббана лакал ҳамду милъас самават ва милъал ард ва милъа ма шиъта мин шайъин баъду. Аҳлас санаи вал мажди, аҳаққу ма қолал абду ва куллуна лака абдун, ла маниъа лима аътойта, ва ла муътийа лима манаъта, ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду”, дердилар”. Бишр айтади: “Роббуна лакал ҳамд” да “Аллоҳумма”ни айтмасдилар”. Маҳмууд “Аллоҳумма”ни айтмади, “Робана ва лакал ҳамд”, деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон имом: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деса, бас, сизлар:
“Аллоҳумма Роббана ва лакал ҳамд” денглар. Чунки кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.

Омир айтади:
“Имомнинг орқасидаги қавм: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтишмайди. Лекин: “Роббана лакал ҳамд”ни айтишади”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио