Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни енгиллатиш ҳақида

Амр Жобирдан эшитганини ривоят қилади. Жобир шундай деди:
“Муоз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  билан бирга намоз ўқир, сўнгра қайтиб келардида, бизга имом бўларди”.
 (Жобир) бир марта шундай деди:
“Сўнгра қайтиб келиб, қавмига намоз ўқиб берарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  кечки намозни кечиктирардилар.
(Жобир) бир марта:
“Хуфтон намозини”, деди.
“Муоз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  билан бирга намоз ўқиб, сўнгра келди. Қавмига имом бўлиб, “Бақара”ни қироат қилди. Бир киши қавмдан ажраб чиқдида, (ўзи алоҳида) намоз ўқиди. Унга:
“Эй фалончи, мунофиқ бўлдингми?” дейилди. У:
“Мунофиқ бўлмадим”, деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди ва:
“Албатта, Муоз сиз билан бирга намоз ўқийди, сўнгра қайтиб келиб бизга имомлик қилади. Эй Аллоҳнинг Расули,  биз суғорилувчи туялар эгаларимиз, қўлларимиз ила меҳнат қиламиз. У келиб бизга имом бўладида, “Бақара” сурасини қироат қилади”, деди.  У зот:
“Эй Муоз, сен фитначимисан, сен фитначимисан. Мана буни ўқи, мана буни ўқи”, дедилар”.
Абу Зубайр шундай деди: “(Саббиҳисма Роббикал Аъла), (Валлайли иза яғша)ни Амрга зикр қилдик. У: “Дарҳақиқат, уни зикр қилди”, деб ўйлайман”, деди”.

Ҳазм ибн Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади. У Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)нинг олдига борди. Муоз ибн Жабал қавмига, ушбу хабарда, шом намозини ўқиб бераётган эди. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Муоз, фитначи бўлмагин. Албатта, сенинг ортингда қариялар, заиф, ҳожатманд ва мусофир (кишилар) намоз ўқишади”, дедилар”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг баъзи саҳобаларидан (розияллоҳу анҳум) ривоят қилинади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
“Намозда қандоқ (нарсани) айтасан?” дедилар.
“Ташаҳҳудни ўқийман ва “Аллоҳумма инни асъалукал жанната ва аъузу бика минаннар” (Эй Аллоҳим, албатта, мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан сенинг паноҳингни тилайман), дейман. Аммо мен сизнинг пичирлашингизни ҳам, Муознинг пичирлашини ҳам эплай олмайман”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Биз ҳам пичирлаб, ўшаларни сўраймиз”, дедилар”.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Муоз розияллоҳу анҳу қиссасини зикр қилди. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир йигитга:
“Эй биродаримнинг ўғли, агар намоз ўқисанг қандай қиласан?” дедилар. У:
“Фотиҳатул китобни қироат қиламан ва Аллоҳдан жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ беришини тилайман. Албатта, мен сизнинг пичирлашингиз ва Муознинг пичирлашини англамайман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, мен ва Муоз ҳам ўша иккисини сўраб (пичирлаймиз)” ёки “худди шундай (пичирлаймиз)”, дедилар”.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз инсонларга намоз ўқиб берса, уни енгил қилсин. Албатта, улар орасида заиф, касал, кекса кишилар бор. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, хоҳлаганича чўзаверсин”.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз инсонларга намоз ўқиб берса, уни енгил қилсин. Албатта, улар орасида касал, кекса чол ва ҳожатмандлар бор”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио