Миқдод ибн Асваднинг қизи Зубоаҳ отаси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир шохга ёки устунга ёхуд дарахтга томон намоз ўқиётганларини кўрсам, албатта, ўша нарсани ўнг ёки чап қошлари тўғрисига олиб ўқиётганларини кўрдим. У нарсага тўппа-тўғри турмас эдилар”.
|