Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Унда намоз ўқиладиган кийимларни жамлашлик ҳақида

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан битта кийимда намоз (ўқиш) тўғрисида сўралди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ёки сизларнинг ҳар бирингизда иккитадан кийим борми?” дедилар”.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Сизлардан бирортангиз елкасида у (мато) дан бирор нарса бўлмай туриб битта матода намоз ўқимасин”.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.  У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз бир матода намоз ўқиса, икки елкасига икки тарафини ажратиб қўйсин”.

Умар ибн Абу Саламадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кийимда, унинг икки тарафи ажраган икки елкаларига ёпилган ҳолда намоз ўқиётганларини кўрдим”.

Қайс ибн Толқ отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордик. У киши келиб:
“Эй Аллоҳнинг Набийси, битта матодаги намозни нима дейсиз?” деди. У (ровий) шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини ечиб, у билан ридоларини ўрадилар. У иккиси ила (бўй-бастлари) ўралди. Сўнгра Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, биз билан намоз ўқидилар. Қачонки намозни адо қилгач:
“Сизларнинг ҳар бирингиз иккита мато топа оладими?!” дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио