Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга юриб боришдаги ҳолат тўғрисида келган нарсалар ҳақида

Абу Сумомата ал-Ҳаннот масжидга қасд қилиб кетар экан, уни Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу кўриб қолди. Улардан бири соҳибига йўлиқди. Абу Сумома шундай деди:
“У (яъни Каъб ибн Ужра) мени топганда, мен қўлларимни гирра* қилган ҳолда эдим, ана ўшандан мени қайтарди ва шундай деди:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон бирингиз яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра масжидни қасд қилиб чиқса панжаларини бир-бирига гирра қилмасин. Чунки у намоздадир”, дедилар”.

*Гирра деб икки қўл бармоқларини бир-бирининг орасига киргизишга айтилади.    

Саид ибн Мусайяб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ансорийлардан бир киши ўлими олдидан:
“Мен сизга бир ҳадис айтурман. Бу ҳадисни сизга фақат савоб умидидагина айтурман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Қачонки бирингиз яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра намозга чиқиб, ўнг қадамини кўтариши билан Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унга бир яхшилик ёзади, чап қадамини қўйиши билан Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унинг бир ёмонлигини ўчиради. Бас, бирингиз хоҳласа, яқин бўлсин ёки узоқ бўлсин. Агар масжидга келиб жамоат билан намозини ўқиса, у мағфират қилинур. Агар масжидга келганида намознинг баъзисини ўқиб бўлишган, баъзиси қолган бўлса-ю, етган жойидан ўқиш ҳам ўшандоқ бўлади. Агар масжидга келганида намозни ўқиб бўлишган бўлса ҳам ўшандоқ бўлади”, деганларини эшитганман”, деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио