Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Билол тонг отишидан олдин азон айтди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қайтариб айтмоққа: “Огоҳ бўлинглар, банда батаҳқиқ ухлаб қолди, огоҳ бўлинглар, банда батаҳқиқ ухлаб қолди”, деб нидо қилмоққа буюрдилар”. Мусо: “Бас қайтариб: “Огоҳ бўлинглар, албатта, банда батаҳқиқ ухлаб қолди”, деб нидо қилди” ни зиёда қилди. Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Айюбдан фақат Ҳамммод ибн Саламагина ривоят қилган”.
Умар ибн розияллоҳу анҳунинг муаззини бўлиб, уни Масруҳ дейиларди. У субҳдан олдин азон йтди. Умар розияллоҳу анҳу унга буюриб, юқоридаги ҳадисга ўхшашини зикр қилди. Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Ҳаммод ибн Зайд Убайдуллоҳ ибн Умардан, у Нофеъ ёки бошқасидан ривоят қилган: “Албатта, Умар розияллоҳу анҳунинг муаззини бўлиб, Масруҳ дейиларди ёки бошқаси... Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Даровардий Убайдуллоҳдан, у Нофеъдан, у эса ибн Умардан ривоят қилади. Ибн Умар шундай деди: “Умар розияллоҳу анҳунинг муаззини бўлар, уни Масъуд дейиларди ва ўша ҳадисга ўхшашини зикр қилди. Бу наригидан кўра саҳиҳроқдир”.
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Тонг сенга мана шундай ойдин бўлмагунча азон айтмагин”, деб, қўлларини кенг қилиб чўздилар”. Абу Довуд шундай деди: “Иёднинг мавлоси Шаддод Билолни идрок қилмаган”.
|